Линклар

Сурияда маҳаллий сайловлар ўтказилди


Кечаги сайловлар 9 ойдан бери зўравонликлар давом этаëтган бир пайтда ўтказилди.

Кечаги сайловлар 9 ойдан бери зўравонликлар давом этаëтган бир пайтда ўтказилди.

Сурия расмийлари душанба куни ўтказилган маҳаллий сайловларни демократик сайловлар деб баҳолади ва овоз беришга сайловчилар фаол қатнашгани тўғрисида баёнот берди. Мазкур тадбирнинг бошқа тафсилотлари тўғрисида маълумот тарқатилмади.

Кечаги сайловлар 9 ойдан бери зўравонликлар давом этаëтган бир пайтда ўтказилди.

Мамлакат бўйлаб маҳаллий кенгашлардаги 17 минг ўрин учун 43 мингга яқин расмий рўйхатга олинган номзод кураш олиб борди.

Башар Асад режимига қарши намойишлар ҳукумат кучлари томонидан бостирилиши оқибатида¸ май ойидан бери БМТ ҳисобича¸ 4000 дан ошиқ одам ўлдирилди.

Айрим хабарларга кўра¸ кейинги ойлар ичи Сурия армиясини тарк этаëтган ҳарбийлар ва хавсфизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар кучайиб бормоқда.

Маркази Лондонда жойлашган Суриядаги инсон ҳуқуқларини кузатиш гуруҳининг билдиришича¸ кеча Сурия қуролли кучлари билан шимолдаги Идлиб вилоятининг икки қишлоғида армиядан қочган гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар бормоқда.
XS
SM
MD
LG