Линклар

АҚШ президенти Ироқ бош вазири билан учрашди


Бош вазир Маликийнинг АҚШга икки кунлик сафари Президент Обама билан сўзлашувлардан бошланди

Бош вазир Маликийнинг АҚШга икки кунлик сафари Президент Обама билан сўзлашувлардан бошланди

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий билан унинг АҚШга қилган икки кунлик сафари бошланишида сўзлашувлар ўтказди.

Маликийнинг Вашингтонга сафари АҚШ ҳарбийлари Ироқни тарк этиши арафасида ўтмоқда. Жорий йил охирида Ироқдан АҚШнинг барча ҳарбийлари олиб чиқилади, бу мамлакатда фақат ҳарбий инструкторларгина қолади.

Нури ал-Маликий Ироқнинг Вашингтонга сафар қилган катта делегациясига етакчилик қилмоқда. Делегация сафида ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий, мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Саадун ал-Дулайми ҳамда транспорт ва савдо вазирлари бор.
XS
SM
MD
LG