Линклар

logo-print

Россия мухолифати Прохоровга ишонмаяпти


Немцов фикрича, президентликка отланган Прохоров Путиннинг қўлидаги ўйинчидир

Немцов фикрича, президентликка отланган Прохоров Путиннинг қўлидаги ўйинчидир

Россия мухолифати миллиардер Михаил Прохоровнинг ўз номзодини Россия президенти лавозимига кўрсатишини Кремлнинг ўйини сифатида баҳолмоқда.

Расмий қайддан ўтказилмаган Халқ озодлиги партияси (ПАРНАС) ҳамраислари Борис Немцов ва Владимир Рижковлар фикрича, Прохоров ўз қарорини мустақил эмас, балки ҳокимиятнинг кўрсатмаси билан қабул қилган.

Мухолифатчилар фикрича, Прохоровнинг номзоди илгари сурилиши 4 декабр куни ўтказилган парламент сайловида йўл қўйилган қонунбузарликларга жавобан ўтказилган оммавий норозилик акцияларига ҳокимиятнинг реакциясидир.

Россиядаги энг бадавлат шахслардан саналган Михаил Прохоров 2012 йил март ойига белгиланган президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш қарорини 12 декабр куни эълон қилди.

Россиядаги Polys Gold металл қазиб чиқариш ширкати хўжайини бўлган 46 яшар Прохоров Forbes журнали ҳисобича¸ Россиянинг энг бой одамларидан бири ва 2010 йилда унинг тахминий бойлиги 18 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG