Линклар

Белорус мухолифатчисини қўйиб юборишди


Алесь Михалевичга Чех республикаси сиёсий бошпана берган

Алесь Михалевичга Чех республикаси сиёсий бошпана берган

Душанба куни Варшава аэропортида қўлга олинган белорус мухолифатчиси Алесь Михалевич ўша куннинг ўзида қўйиб юборилди.

Михалевич Варшаванинг Фредерик Шопен аэропортидан Лондонга учмоқчи бўлиб турганида қўлга олинган эди.

Маълум бўлишича, Михалевични Интерпол Минскнинг сўровига биноан қўлга олган.
Белорус маъмурлари мухолифатчини оммавий тартибсизликлар уюштирувчиси сифатида қидирувга берган.

Алесь Михалевич ҳибсдан бу ишга Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский аралашганидан сўнг озод қилинди.

Михалевич 2010 йил 19 декабрида ўтказилган Белорус президенти сайловида президентликка номзод сифатида иштирок этган 10 кишининг бири эди.

Мухолифатчи сайловдан сўнг қамоққа олинган, қамоқда қийноққа солингани тўғрисида озодликка чиққанидан сўнг айтиб берган.

Шу кунда Михалевич Чехия берган сиёсий бошпанада яшамоқда.
XS
SM
MD
LG