Линклар

Қирғиз парламенти спикери истеъфо берди


Келдибековнинг тарафдорлари 12 декабр куни митинг уюштирди

Келдибековнинг тарафдорлари 12 декабр куни митинг уюштирди

Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенеш спикери Акматбек Келдибеков кеча кечга яқин истеъфога чиқажаги тўғрисида эълон қилди.

Келдибековнинг бундай қарорга келишига ўз шахси атрофида парлментда бўлаётган баҳс-мунозаралар сабаб бўлди.

“Ата Мекен” партияси депутатлари ўтган ҳафтада Келдибековнинг жиноий гуруҳларга алоқадорлигини иддао қилган ва шу юзадан махсус текширув бошлаш ташаббусини илгари сурган эди.

Келдибеков фаолиятини ўрганиш бўйича тузилган парламент комиссияси раиси Канибек Иманалиевнинг Озодликка билдиришича¸ ўтказилган суриштирув давомида Келдибеков маслаҳатчи ва ëрдамчиларининг жиноий гуруҳларга алоқадорлигини кўрсатувчи далиллар тўпланган.

Суриштирув натижасида¸ хусусан Келдибековнинг жорий йилда Дубай¸ Истанбул ва Астраханга қилган хусусий сафарлари давомида Қирғизистондаги жиноий гуруҳлардан бирининг бошлиғи Қамчи Колбаев билан учрашгани исботланган.
XS
SM
MD
LG