Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон: Эронга қарши босим кучаяди


Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қўшма Штатлар ва унинг европалик иттифоқчилари Эронга қарши қўшимча санкциялар жорий қилгани ва босим кучайтиришда давом этишини таъкидлади.

Вашингтонда Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг билан сўзлашувлардан кейин гапирган Клинтон Теҳрон танлаган йўл нафақат Эроннинг ўзи, балки бутун минтақа учун хавфлидир, дея баён қилди.

Мунозарали ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Теҳронга нисбатан босимни кучайтириш мақсадида ўтган ҳафта Европа Иттифоқи лидерлари январ ойи охирига қадар Эронга қарши янги санкциялар жорий қилишга чақирган.
XS
SM
MD
LG