Линклар

Канада ҳукумати мамлакат фуқаролигини қабул қилиш маросимида аёлларнинг юзларида ниқоб билан қатнашишини таъқиқлади.

Иммиграция вазири Жейсон Кенни расмий равишда Канада фуқаролигини қабул қилаётган аёллар қасамёд қилаётган пайтда юзларига ниқоб таққани юзасидан судя ва парламент аъзоларидан шикоят тушганини маълум қилди.

Иммиграция вазири эълон қилган қарор юзасидан фуқароларнинг судга мурожаат қилиши кутилмоқда.

Уларнинг фикрича, бундай чеклов Канада конституциясининг дин эркинлиги ҳақидаги бандига зиддир.
XS
SM
MD
LG