Линклар

logo-print

Эрон АҚШ самолётни қайтариб бермаслигини айтмоқда


Эрон Мудофаа вазири Аҳмад Воҳидий.

Эрон Мудофаа вазири Аҳмад Воҳидий.

Эрон ўз қуролли кучлари томонидан қўлга туришилгани иддао қилинган АҚШ разведка учқичини қайтариб бериш ҳақидаги Қўшма Штатлар сўровини рад қилди.

Эрон Мудофаа вазири Аҳмад Воҳидий Қўшма Штатлар пилотсиз учқичи Эрон ҳаво ҳудудига бостириб киргани учун узр сўраш ўрнига уни қайтариб беришни сўраганидан таассуф билдирди.

Эрон 8 декабр куни чегарани кесиб мамлакат ичкарисига 225 километр кирган АҚШнинг RQ-170 русумидаги разведка самолёти махсус кучлар томонидан ерга қўндирилганини иддао қилган эди.

12 декабр куни АҚШ Президенти Барак Обама Қўшма Штатлар самолёт қайтариб берилишини сўраб Эронга мурожаат қилинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG