Линклар

Тожикистон президенти Германияга сафар қилмоқда


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон.

Имомали Раҳмон 13 декабр куни Гермаянинг Сименс ширкати раҳбарлари билан учрашди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Берлинга икки кунлик ташрифи чоғида Тожикистон раҳбарининг Германия Президенти Кристиан Вулф ва Канцлер Ангела Меркел билан музокара олиб бориши режаланган.

Тожикистон статистика агентлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг январ-октябр ойларида Германиянинг Тожикистон ташқи савдосидаги ҳиссаси 0,6 фоизни, яъни, 22 миллион 400 минг АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу 2010 йил шу даврига нисбатан икки баробар камроқдир.

Тожикистон президенти Германиядан кейин 15 – 17 декабр кунлари Украинага сафар қилади.
XS
SM
MD
LG