Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:08

Фарғонада давлат пулини ўзлаштирган амалдорлар қамалди


Кейинги пайтларда давлат пулларини ўмаришда айбланаётган амалдорлар кўпаймоқда.
Кейинги пайтларда давлат пулларини ўмаришда айбланаётган амалдорлар кўпаймоқда.

Фарғона вилояти "Сувоқова" бошқармасининг собиқ бошлиғи ўз ўринбосари ва бош бухгалтер билан биргаликда катта миқдордаги давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Фарғона вилояти Жиноят ишлари бўйича суди вилоят “Сувоқова” бошқармаси собиқ раҳбари Мақсуджон Каримовни 11 йилга, унинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Алишер Мадёровни 5 йилга ва бош бухгалтерни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Бу ҳақда хабар тарқатган NewsUz.Com Интернет сайти прокуратура материалларига таянган ҳолда, бошқарма раҳбари турли корхоналар билан сохта шартномалар тузиб, давлат пулларини ўзлаштирганини ёзди: “Андижондаги “Андижон Шинжон сервис” фирмасига аслида олинмаган 14,1 тонна темир қувур учун 25 миллион 375 минг сўм ўтказилади. Фирма раҳбари эса ўзаро келишув бўйича маблағнинг 80 фоизи (21млн.300 минг сўм) ни Мақсуджон Каримовга топширади”.

Шунингдек, “Сувоқова” раҳбарлари бошқа иқтисодий жиноятларда ҳам айбланган.

Фарғона вилояти “Сувоқова” корхонасининг шахси сир қолииши истаган мулозими Озодлик билан ўзаро суҳбатда, Мақсуджон Каримовнинг қисқа муддат ичида шунча маблағни ўзлаштириб юборганига ишониш қийин, дея таъкидлади:

"Мақсуджон Каримов бир йилча бошлиқ бўлиб ишладилар бизда. Яхши, ишбилармон одам эди. Аслида бундай “ўйин”ларда катта-катта раҳбарлар иштирок этади. Ҳеч қачон корхона раҳбарининг ўзи бунча катта миқдордаги пулни ўзлаштириб юборишга бундай замонда журъат этолмайди. Ўзингиз тушунасизку, лекин калтак Мақсуджон аканинг бошида синди. Энди бизга ҳам айтишди, шунча пулни ўзлаштириб юборибди, деб. Ҳайрон қолдик. Қолганини суд, тергов биладида",- дейди корхона мулозими.

Фарғоналик иқтисодчи-ўқитувчи Маъруфжон Абдураҳмонов фикрича, аҳолига хизмат кўрсатадиган идораларда бундай жиноятлар содир этилиши одатий ҳолга айланган:

- Ўзи қайсидир ташкилотнинг раҳбари, бош бухгалтерлари қайсидир, “фирми однодневкалар” дейилади, ўшалар билан сохта шартномалар тузиб, давлатнинг, жамиятнинг пулини ўзлаштирмаса, ҳайрон қоладиган замон бўлиб қолди. Қайси раҳбар бўлса, бошқа бўлса, демак тушунингки, булар ҳаммаси сохта ҳужжатлар тузиб, “иш” қилишади. Дуч келган адресга фирмаларни регистрация қилади, давлат структурасида ўтирган амалдорлар, катта раҳбарларнинг иши бўлади, бу.

"Фирма однодневкалар" қилади. Яъни бир-икки кун ишлайди. Маълум миқдордаги пулларни фирманинг номидан, давлат ташкилотими бошқа ташкилотлар номидан пулларни қайсидир расчëтний счëтларга ўтказишади. У расчëтний счëтдан у ëққа, бу ëққа ўтказишиб, нақд пулга айлантиришадию ўзлаштириб кетишаверади. Ахтарса, у фирма йўқ. Мен бу нарсаларни яхши тушунаман,- дейди Маъруфжон Абдураҳмонов.
XS
SM
MD
LG