Линклар

logo-print

АҚШ икки эронликка жазо чоралари эълон қилди


Эронлик қўмондонлар Ферузободий ва Арақий билан эндиликда америкаликлар ҳамкорлик қилиши мумкин эмас.

Эронлик қўмондонлар Ферузободий ва Арақий билан эндиликда америкаликлар ҳамкорлик қилиши мумкин эмас.

АҚШ сешанба куни Эроннинг икки юқори лавозимли ҳарбий қўмондонини инсон ҳуқуқларини топтаганликда айблаб, уларга қарши санкциялар жорий этди.

АҚШ молия вазирлиги хабарига қараганда, Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Хасан Ферузободий ва Ислом инқилоби посбонлари корпуси қўмондони ўринбосари Абдуллоҳ Арақийларнинг АҚШ ҳудудига кириши ҳамда бу икки шахс билан Америка фуқароларнинг иқтисодий ҳамкорлиги тақиқланади.

Айтилишича, эронлик икки юқори лавозимли ҳарбий амалдорга қарши жорий этилган бу чоралар Теҳроннинг ядровий дастурига оид ташвишлар ҳамда Эроннинг террористик суиқасдларга алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотлар натижаси ўлароқ Теҳронга ўтказилаётган босимни кучайтиришга қаратилган.
XS
SM
MD
LG