Линклар

Озод қилинган сиёсий маҳбуслар сони 20 мингга етди


Таҳрир майдони 20 минг сиёсий маҳбусни таҳрир қилди

Таҳрир майдони 20 минг сиёсий маҳбусни таҳрир қилди

Жорий йил февралидан бери Мисрда 20 минг нафардан зиёд сиёсий маҳбус озод қилинди.

Бу ҳақда Мисрнинг давлатга қарашли МЕНА ахборот агентлиги Миср бош вазири Камол ал-Ғанзурийнинг баёнотига таяниб хабар қилди. Бош вазирга кўра, шу кунда Миср турмаларида ўзларининг сиёсий қарашлари учун қамалган 70 нафар атрофида маҳбус қолган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига қараганда, собиқ президент Муборакнинг сиёсий мухолифлари фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланиб қамоқларга ташланган эди.

Айнан мазкур қонунни бекор қилиш талаби жорий йил февралида бошланган ҳукуматга қарши оммавий чиқишларда олға сурилган талабалардан бири эди.

Феврал намойишлари оқибатида президент Ҳусни Муборак истеъфо беришга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG