Линклар

Эрон Сурия билан савдони эркинлаштирди


Эрон раҳбарияти Сурияни қонун билан қўллаб-қувватламоқчи

Эрон раҳбарияти Сурияни қонун билан қўллаб-қувватламоқчи

Эрон парламенти Сурия билан эркин савдо тўғрисида қонун қабул қилди.

Депутатлар ўз чиқишларида мазкур қонунни “Сурия ҳукумати душманларига аниқ ишора” бўлажаги тўғрисида гапирдилар.

Эрон Суриянинг минтақадаги бош ҳамкоридир. Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси қиймати тақрибан 400 миллион долларни ташкил қилади.

Кеча қабул қилинган қонундан мақсад мана шу кўрсаткични кўпайтириш эканлиги айтилмоқда.
Сурияда бир неча ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари қатнашчиларига қарши репрессиялар қўлланилаётгани боис АҚШ, Ғарбдаги бошқа давлатлар ҳамда Араб лигасига аъзо мамлакатлар бу малмакатга қарши санкциялар жорий этган.

Жазо чоралари қўллаган давлатлар қаторига Суриянинг энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкори – Туркия ҳам қўшилган.
XS
SM
MD
LG