Линклар

Италияда икки сенегаллик отиб ўлдирилди


Флоренцияда 14 декабр - Мотам куни

Флоренцияда 14 декабр - Мотам куни

Италия расмийларига кўра, сешанба куни Флоренция шаҳридаги бозорлардан бирида қуролли шахс асли сенегаллик бўлган икки кишини отиб ўлдирган, яна уч кишини ярадор қилган ва сўнгра ўзини ўзи отган.

Флоренция прокурори Жузеппе Куаттроччига кўра, сенегалликларга ҳужум қилган шахс уни полициячилар қуршаб олганидан сўнг ўз бошига ўқ узиб ўлган.

Италия ахборот воситалари хабарларига қараганда, ҳужум қилган шахс ўзининг ашаддий ирқчилиги ҳамда фентези жанридаги китоблари билан танилган 50 ёшдаги ёзувчи Жанлука Кассеридир.

Флоренция шаҳри мэри Маттео Ранци 14 декабрни мотам куни, деб эълон қилди.
XS
SM
MD
LG