Линклар

Россия Сурияга қарши санкцияларга қарши


9 ой ичида Сурияда 5 мингдан зиёд киши нобуд бўлди

9 ой ичида Сурияда 5 мингдан зиёд киши нобуд бўлди

Россия ташқи ишлар вазири Москва Сурияга қарши санкцияларга қарши эканлиги тўғрисида баёнот берди. Лавровга кўра, санкциялар баъзи истисноларни ҳисобга олмаганда, одатда фойда бермайди.

Ташқи ишлар вазири сўзларига кўра, Ғарбнинг суриялик мухолифатчилар амалга ошираётган зўравонликларга кўз юмиб, президент Башар Асад ҳукуматига қарши босим ўтказиши “аҳлоқсизлик”дир.

Лавров, шунингдек, Москва Сурияни Араб лигаси кузатувчиларини мамлакатга иложи борича тезроқ киритишга чақирганини айтиб ўтди.

БМТ вакилининг душанба кунги баёнотига қараганда, Сурияда 9 ойдан буён давом этаётган тартибсизликлар оқибатида 5 мингдан зиёд киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG