Линклар


АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораëтган бир пайтда Теҳрон раҳбарияти Ҳормуз бўғози бу можаро марказига қўйилмаслигини билдирди.

Айни пайтда¸ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст агар кескинлик кучайиб урушга айланадиган бўлса¸ бўғоз фаолияти хавф остида қолажагидан огоҳлантирди.

Меҳмонпараст АҚШ ва Исроилни Эронга қарши уруш иқлими яратаëтганликда айблади ва бундай ҳаракат жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.

Сешанба куни Эрон парламенти депутати Ҳормуз бўғозини ëпиш ҳақида баëнот берганидан сўнг жаҳон бозорида нефт нархи ошиб кетди.

Эрон парламенти қошидаги миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Парвиз Сороури сешанба куни Ҳормуз бўғози яқинидаги нефт конларини ўзлаштириш яқин орада тўхтатилиши мумкинлигини билдирди.

Жаҳондаги нефт танкерларининг учдан бир қисми Ҳормуз бўғозидан ўтади ва шу боис у нефт транзити учун ўта муҳим ҳисобланади.

АҚШ ҳукумати Форс кўрфазининг очиқ қолишини таъминлаш мақсадида АҚШ минтақада кенг кўламли ҳарбий ҳозирликни сақлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG