Линклар

logo-print

Украина суди Кучмага қўйилган айбни бекор қилди


Гонгадзе яқинлари унинг ўлими учун Кучмани айблаб келади.

Гонгадзе яқинлари унинг ўлими учун Кучмани айблаб келади.

Украина маҳкамаси мамлакат собиқ президенти Леонид Кучмага қўйилган Георгий Гонгадзени ўлдиришга алоқадорлик айбини олиб ташлади.

2000 йил сентябрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган Гонгадзенинг парчаланган танаси кўп ўтмай Киев яқинидаги ўрмондан топилган эди.

Украинадаги таниқли суриштирув журналисти Гонгадзе 1994-2005 йилларда мамлакатга президентлик қилган Леонид Кучманинг кескин танқидчиларидан бири эди.

Халқаро майдонда кенг шов-шувга сабаб бўлган Гонгадзенинг ўлимини тафтиш қилаëтган Украина прокуратураси жорий йил март ойида Кучмага қарши мазкур қотилликка алоқадорлик айби билан жиноий иш қўзғаган эди. 72 яшар Кучма бу айбни инкор қилиб келади.

Кучманинг қотилликка алоқадорлиги иддаосини қувватлаган далил унинг Гонгадзени йўқотиш ҳақида буйруқ бергани ëзиб олинган махфий телефон суҳбати эди.

Кучма юзасидан қарор чиқарган Киев суди¸ бу телефон суҳбати ноқонуний тарзда ëзиб олингани боис¸ судда далил сифатида ўтмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG