Линклар

АҚШ юқори даражали Эрон ҳарбийларини қора рўйхатга қўшди


Ҳасан Фирузободий ва Абдулла Арақий.

Ҳасан Фирузободий ва Абдулла Арақий.


АҚШ Эроннинг юқори даражали икки ҳарбий етакчисига нисбатан виза чеклови ва молиявий жазо чоралари жорий қилди.

АҚШ Молия вазирлиги Эрондаги инсон ҳақларини бузишдаги роли боис мамлакатдаги энг юқори мансабли ҳарбий офицер - қуролли кучлар бирлашган штаби раиси Ҳасан Фирузободий¸ ҳамда Инқилоб посбонлари қўмондони ўринбосари Абдулла Арақийларни ўз қора рўйхатига қўшди.

Бу қарор ҳар иккала Эрон расмийсининг АҚШдаги бойликларини музлатиш¸ Америка фуқароларининг бу шахслар билан бизнес қилиши¸ ҳамда уларнинг АҚШ ҳудудига киришини тақиқлайди.

Теҳрон ҳокимиятига қарши босимнинг кучайиши Эрон ядровий дастури ва исломий жумҳуриятнинг террорчилик фитналарига алоқадорлиги билан боғлиқ хавотирлар билан боғланмоқда.
XS
SM
MD
LG