Линклар

logo-print
Бугун Мисрда иккинчи давра парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Икки кун давом этадиган сайловларда мисрликларнинг 18¸8 миллиони овоз беришга ҳақлидир.

Сайловларнинг биринчи босқичида Муборак даврида тақиқланган Мусулмон биродарлари ташкилотининг сиëсий қаноти ҳисобланган Озодлик ва адолат партияси 46 фоиз овоз билан сайловларни биринчиликда тугатди¸ иккинчи ўринни радикал диний қарашдаги салафийлар¸ учинчиликни эса¸ либерал демократлар вакиллари эгаллади.

Сайлов якуний натижаларининг март ойи ўрталарига қадар эълон қилиниши ва шу ойда янги парламентнинг иш бошлаши кутилмоқда.

Сайловлар арафасида мамлакатни ҳарбий бошқарувдан фуқаровий ҳокимиятга топшириш талаби билан ўтказилган норозилик намойишлари давомида зўравонликлар рўй берган бўлса-да¸ овоз бериш жараëнининг умумиятла тинч ўтаëтгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG