Линклар


Ўзбекистонда “Жиноий даромадларни легализация қилиш ва террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги Евроосиë гуруҳи келишувни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди.

2011 йил 16 июн куни Москвада қабул қилинган бу қонун президент Каримов имзоси билан бугун мамлакат матбуотида чоп этилган.

Ҳозирда Беларус¸ Ҳиндистон¸ Қозоғистон¸ Хитой¸ Қирғизистон¸ Россия¸ Тожикистон¸ Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган Евроосиë гуруҳи 2004 йилда жиноий даромадларни легализация қилиш ва терроризмнинг молиявий манбаларини тўхтатиш мақсадида ташкил этилган эди.

Гуруҳ келишувининг кучга кириши Ўзбекистондаги пул ювиш операциялари кўламини чеклашга хизмат қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG