Линклар

Россия Давлат думаси раиси лавозимидан кетди


Борис Грызлов президент Медведев билан бирга.

Борис Грызлов президент Медведев билан бирга.

Россия Давлат думаси спикери¸ Бош вазир Владимир Путин назоратидаги Единая партия раиси Борис Грызлов бугун 4 декабр куни янгидан сайланган парламентга раислик қилмаслигини эълон қилди.

2003 йилдан бери Дума спикери ва Ягона Россия партияси Марказий кенгаши раиси бўлиб келган Борис Грызлов Путин яратган сиëсий системанинг қудратли рамзларидан бирига айланган.

Борис Грызловнинг истеъфога чиқиши 4 декабр кунги сайловлардан сўнг Россияда кучайиб бораëтган сиëсий норозиликни заифлаштириш мақсадини кўзлаëтгани айтилмоқда.

Единая Россия ғалабаси билан якунланган сайлов натижаларига кўра сайланган янги парламент 21 декабр куни ўзининг илк мажлисини ўтказади.

Единая Россия аъзоси бўлмаса-да¸ унинг етакчиси саналадиган Владимир Путиннинг 2012 йилнинг 4 мартига белгиланган президентлик сайловларида яна президентлик курсисига қайтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG