Линклар

logo-print

2011 йил ҳам охирлаб бормоқда ва Озодлик мухбирлари, одатга кўра, яна йил якунларига оид лавҳалар тайёрлашга тараддуд кўрмоқда. Лекин бу сафар йил якунларини сарҳисоб қилиш жараёнига Сиз азиз тингловчи ва муштарийларимизни жалб қилишни маъқул топдик.


Хўш, Сиз учун йилнинг энг муҳим воқеаси қайси бўлди?

Ўзбекистонда Сизнинг фикрингизча, рўй берган энг катта сиёсий воқеа нима?

Иқтисодий ёки ижтимоий ҳаётдаги муҳим ҳодисачи? Ёки ўзбекистонликлар турмушнинг бошқа соҳаларида қандай фавқулодда воқеа рўй берди, деб ўйлайсиз?

Озодлик мухбирлари билан бирга қайси воқеа хусусида мушоҳада қилишни истайсиз?

Фикр ва таклифларингизни шарҳ сифатида шу ерда қолдиринг. Йил якунига лойиқ мавзуда ўз фикрингизни билдирмоқчи бўлсангиз телефон рақамларингизни ҳам ёзиб юборинг.

Биз билан мулоқотнинг энг осон йўли Skype орқали: OzodSkype билан боғланишдир.

Бундан ташқари, Озодликнинг телефонларига қўнғироқ қилишингиз ёки SMS юборишингиз мумкин.

Телефон рақамларимиз ўша-ўша: +420 602 61 27 13 ëки +420 777 14 81 99.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG