Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Ироқдан яқиндан қайтган ҳарбий хизматчиларни қутлади.

Махсус кучларнинг Шимолий Каролина штатидаги Форт-Брэгг базасида ҳарбий хизматчилар олдида қилган чиқиши чоғида президент Обама АҚШ ҳарбийларининг Ироқдан ватанга қайтишини “мамлакат ва унинг армияси ҳаётидаги тарихий нуқта”, деб баҳолади.

Америка ҳарбийлари Ироқдан жорий йил охиригача тўла олиб чиқилиши керак.

Ироқда қарийб 9 йил давом этган урушда АҚШнинг 4500 нафар атрофидаги ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Ироқ урушига АҚШ сарфлаган маблағ 1 триллион доллардан ортгани тўғрисида Обама сешанба куни айтган эди.

Ироқдаги урушни якунига етказиш Барак Обаманинг 2008 йили, сайловолди кампанияси чоғида берган ваъдаларидан бири эди.
XS
SM
MD
LG