Линклар

Сурияда чоршанба куни ўтказилган махсус амалиётлар давомида камида 20 фуқаро нобуд бўлди.

Бу ҳақда Лондондан хабар қилган суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлардан 11 нафари президент Башар Асаднинг истеъфоси талаби билан ўтказилаётган оммавий намойишлар марказларидан бири Хама шаҳридандир.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, шу кунда Хама шаҳрида оммавий намойишлар иштирокчиларига қарши танклар ва бошқа ҳарбий машиналар ишга солинган август ойидан бери илк бор энг йирик амалиёт ўтказилмоқда.

Башар Асад режимига қарши намойишлар ҳукумат кучлари томонидан бостирилиши оқибатида¸ май ойидан бери БМТ ҳисобича¸ 4000 дан ошиқ одам ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG