Линклар

Жанубий Осетия президентлигига собиқ номзод Алла Жиоева бугун яна ўз тарафдорлари билан норозилик акцияси уюштирмоқчи.

Улар республика парламентининг бош прокурор ва Олий суд раисини истеъфога чиқариш тўғрисида қарор қабул қилмаганидан норозилик билдирмоқчи.

Тилга олинган амалдорларни истеъфога чиқариш масаласи Жиоева билан президент Кокойти ўртасида у истеъфога чиқиши арафасида эришилган келишувда назарда тутилган эди.

Жиоева ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилган Жанубий Осетия президенти сайловида ғолибликни қўлга киритган, бироқ Олий суд сайлов натижаларини тан олмаган эди. Шундан сўнг Алла Жиоеванинг тарафдорлари норозилик намойишлари бошлаб юборганди.

Намойишлар 9 декабр куни тузилган келишув билан тўхтатилган ва эндиликда, Жиоеванинг фикрича, ўша келишув бузилган.
XS
SM
MD
LG