Линклар

logo-print
АҚШда нашр этиладиган Time журнали анъанавий “Йил одами”ни эълон қилди. Якунига етаётган йил одами сифатида конкрет шахс эмас, мавҳум “Норози” танланди.

Журнал ўз қарорини бу йил Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида бошланиб Европа ва АҚШгача етиб борган ҳукуматга қарши норозилик акциялари кузатилгани билан изоҳлади.

Time журнали ҳар йили дунёдаги воқеа-ҳодисаларга энг кучли таъсир кўрсатган кишини “йил одами” сифатида танлайди.

Ўтган йили “йил одами” сифатида Интернетдаги Фейсбук ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг танланган эди.
XS
SM
MD
LG