Линклар

Тунисда мамлакат ҳукуматини тузиш мўътадил исломий “Эннахда” партияси раҳбарияти аъзоси Хамади Жебалийга топширилди.

Мўътадил исломий “Эннахда” партияси октябр ойида ўтказилган парламент сайловида ғалаба қозонган эди.

Мазкур партия мамлакат Конституцион ассамблеясидаги 217 ўриндан 89 тасини эгаллаган. Иккинчи ўринни Тунис янги президенти Монсеф Марзукий етакчилигидаги партия тарафдорлари эгаллаб, 29 ўринни қўлга киритган.

Қарийб бир йил муқаддам амалдан ағдарилган президент Бен Али даврида 62 ёшли Хамади Жебалий 15 йил қамоқда ўтирган эди.

Тунисда бошланган ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари кўп ўтмай Миср ва Ливияга кўчди ҳамда бу мамлакатларда ҳокимиятни ўн йилликлар давомида эгаллаб келган режимлар қулади.
XS
SM
MD
LG