Линклар

logo-print

Ҳиндистонда қўлбола ароқдан 55 киши ўлди


Ҳиндистоннинг шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиб камида 55 киши ҳаётдан кўз юмди.

Қарийб 100 киши заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди. Расмийларга кўра, нобуд бўлганлар сони яна ортиши мумкин.

Воқеа муносабати билан сифатсиз спиртли ичимликни тайёрлаганликда гумон қилиниб 4 киши қўлга олинган.

Хабарларга қараганда, сифатсиз спиртли ичимликлардан оммавий заҳарланиш воқеалари Ҳиндистонда тез-тез содир бўлиб туради. 2009 йили Гужарат штатида 120 дан зиёд киши заҳарланиб ўлган эди.
XS
SM
MD
LG