Линклар

Россиядаги намойишлар Вашингтонда ижобий баҳоланмоқда


Вашингтон Россияда яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин бошланган жараёнлар “миллий уйғониш”деб ҳисоблайди.

Бундай баҳо чоршанба куни АҚШ Давлат департаменти расмий вакилининг баёнотида янгради.

Россиядаги вазият шу куни АҚШ Сенатида ҳам муҳокама қилинди. Сенаторлар ўз чиқишларида Россия расмийлари сайловнинг бориши ва натижаларига таъсир ўтказганларини таъкидлаб ўтдилар.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон чоршанба кунги баёнотида Россия бош вазири Владимир Путиннинг Вашингтон Россиядаги оммавий норозиликларга сабабчи эканлиги тўғрисидаги иддаоларини рад этди.
XS
SM
MD
LG