Линклар

Днестрбўйида сайлов натижалари эълон қилинди


Ўзини Молдовадан мустақил деб эълон қилган Днестрбўйи Молдова республикаси Марказий сайлов комиссияси 11 декабр куни ўтказилган президент сайловининг натижаларини эълон қилди.

МСКга кўра, сайловда иштирок этган 6 номзоддан биронтаси ҳам сайловчилар 50 фоизининг овозини ололмаган. Республиканинг амалдаги президенти сайловнинг иккинчи турида қатнашиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаган.

Сайловнинг иккинчи босқичида Евгений Шевчук ва Россия ҳукумати қўллаб-қувватлаётган Анатолий Каминскийлар иштирок этади.

Кейинги ойларда Москванинг ғазабига учраган амалдаги президент Смирнов сайловда қонунбузарликларга йўл қўйилганидан шикоят билан тегишли идораларга мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG