Линклар

Зардорий шифохонадан чиқди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий Дубайдаги касалхонадан даволаниб чиқди.

Президент матбуот котиби Фарҳатуллоҳ Бабарга кўра, Зардорий Дубайдаги қароргоҳига етиб борган. Лекин президентнинг Покистонга қачон қайтиши тўғрисида у маълумот бермади.

Покистон президенти маъмурияти врачларга таяниб тарқатган хабарда айтилишича, Зардорийнинг аҳволи меъёрлар даражасида ва у муолажаларни уй шароитида давом эттириши мумкин.

56 га кирган Зардорий Дубайга ўтган ҳафтада келган эди.

Зардорийнинг Дубайга кутилмаганда кетиб қолиши ортидан унинг истеъфога чиқажаги тўғрисидаги миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG