Линклар

Россия президенти Дмитрий Медведев бугун Брюсселда ЕИ расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда.

Бу Медведевнинг президентлик лавозимида Россия-ЕИ саммитида сўнгги иштироки бўлади.

Бугунги саммитда Росия-ЕИ ўртасидаги иқтисодий ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, ўзаро визасиз борди-келдини йўлга қўйиш ҳамда Eвро ҳудуддаги муаммолар мухокамалар марказида бўлади.

Россия-ЕИ саммити ўтган якшанба куни Дума сайловларида сохтакорликларга йўл қўйилгани борасида Москва ҳукуматига танқидлар кучайган бир пайтда ўтмоқда.

Аввалроқ Европа Парламенти Россия раҳбариятини мамлакатда қайтадан сайлов ўтказишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG