Линклар

Франция маҳкамаси мамлакатнинг собиқ президенти Жак Ширакни коррупция билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топиб, унга икки йиллик шартли қамоқ жазоси тайинлади.

Бу замонавий Франция тарихида собиқ президент жазога ҳукм қилинган биринчи ҳолатдир.

1995-2007 йилларда Франция президенти бўлган Жак Ширак давлат маблағларини мақсадсиз совурганлик ҳамда тўқсонинчи йиллар бошларида Париж шаҳри мэри бўлиб ишлаган кезларида сохта иш ўринлари яратиш йўли билан шаҳар ҳисобидаги маблағни ўз сиёсий партияси ҳисобига ўтказганликда айбланаётган эди.

79 яшар Ширак бугунги маҳкамага хасталиги боис келмади ва бунинг учун узр сўради.
XS
SM
MD
LG