Линклар

Россия бош вазири Владимир Путин бугун телевидение орқали юртдошлари саволларига жавоб берар экан, мамлакатда яқинда ўтказилган парламент сайловлари натижалари жамоатчилик фикрини акс эттиришини таъкидлади.

- Cайлов натижалари ҳеч шак-шубҳасиз мамлакатдаги реал сиёсий қарашларни акс эттиради, - деди Путин.

4 декабрда ўтказилган парламент сайлови натижаларига кўра, иқтидордаги "Ягона Россия" партияси овозларнинг деярли 50 фоизини тўплашга муваффақ бўлган эди.

Бироқ мухолифат кучлари Путин ҳукуматини сайлов натижаларини сохталаштиришда айблаганлар, минглаб киши москва ва бошқа шаҳарларда намойишга чиққанди.

Бугун телевидение орқали мамлакати фуқаролари саволларига жавоб берар экан, Путин мухолифатнинг сайловда сохтакорликларга йўл қўйилгани ҳақдаги иддаоларини рад этди.
XS
SM
MD
LG