Линклар

Қозоғистонда мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев “Эл Боши” унвони билан тақдирланди.
Назарбоевни бундай унвон билан тақдирлаш қарорини сенаторлар бир овоздан маъқуллаганлар.

“Эл Боши” мақомини олиш билан Назарбоев маҳкама дахлсизлигига эга бўлади. Унга қарашли мол-мулкка ҳам тегиш мумкин бўлмайди.

Қозоғистонни Совет Иттифоқи давридан буён бошқариб келаётган 72 ёшли Президент Нурсултон Назарбоевни мамлакатда шахсга сиғинишни юзага келтирганликда айблашади.

Бир йил аввал Олмаота шаҳрида Назарбоевага ҳайкал ўрнатилган эди. Эртага Қозоғистон мустақиллиги куни сифатида байрам қилинади.
XS
SM
MD
LG