Линклар

Белгиянинг Льеж шаҳридаги мудҳиш қуролли ҳужум қурбонлари сони беш кишига етди.

Ҳужумдан оғир жароҳатланган 75 яшар аёл бугун касалхонада жон берди. Яна 20 нафар одам касалхонада оғир аҳволда ётибди.

Сешанба куни Льежнинг одамларга гавжум бозорида қуролли шахс милтиқ ва гранаталар билан одамларга ҳужум қилиб, кейин ўзини ўзи ўлдирган эди.

Ўшанда 125 киши ҳужумдан жароҳат олган эди. Белгия расмийлари бу террорчилик амали бўлганини билдирганлар.
XS
SM
MD
LG