Линклар

logo-print

Янги йил арафасида Тошкентда гўшт нархи арзонлади


Байрам арафасида гўштнинг арзонлашиши Ўзбекистон учун мисли кўрилмаган ҳодисадир, дейди ўзбеклар.

Байрам арафасида гўштнинг арзонлашиши Ўзбекистон учун мисли кўрилмаган ҳодисадир, дейди ўзбеклар.

Мутахассислар бунинг бозорга бўлган бир марталик аралашув ва мамлакатдаги чорвачиликнинг оғир ҳолга тушгани билан изоҳламоқда.

CA News ахборот агентлигининг ëзишича¸ айни кунларда пойтахт бозорларида бир кило гўшт нархи ўтган ойга нисбатан 30 фоизга арзонлаган.

Тошкентнинг аксар бозорларида ҳам қўй¸ ҳам мол гўшти нархининг айни кунларда пасайганини пойтахт бозорларида савдо қилувчи тадбиркорлардан бири ҳам тасдиқлайди.

- Тўппа-тўғри. Ҳақиқат. Юнусободда 12 минг ëзиб қўйгани билан 13-14 минг сотаяпти. 11-12 минг ëзиб қўйибди, 13 минг сотаяпти. 17-18 мингга чиқиб кетган эди. Яхши, сифатли гўшт оламан десангиз, 18 мингга оласиз. Ҳамма бозорда шунақа. 11 минг деб қўйган гўштдан борку¸ ололмайсизда. Суяк бўлиб ëтибди. Қўй гўшти 12 минг, мол гўшти 11 минг деб ëзиб қўйибди¸ дейди Озодликнинг ўз манбаси.

Одатда Ўзбекистонда бозорларидан бунга тескари мазмунда – асосий маҳсулот нархлари муттасил ошиб бормоқда¸ деган хабарлар келиши боис¸ бундай арзонлаш сабабларининг ўзи текширувга муҳтож.

Тошкентдаги арзонлашдан яхши хабардор сурхонлик чорвадорга кўра¸ Янги йил арафасида гўшт нархининг фақат Ўзбекистон пойтахтида арзонлаганига иқтисодни монополия қилган гуруҳларнинг катта миқдорда гўшт маҳсулотлари олиб келиб¸ бозордаги нархни ўйнатгани сабаб бўлган:

- Тошкентда гўшт арзон бўлишини мен ҳам эшитган гапим, мен энди ҳужжатли билмайман, лекин қандайдир интервенция бўлган. Қандайдир 60 ми ундан озроқми вагон ташқаридан гўшт киритилган Тошкентга. Бу Қозоғистондан келганми ë Хитойдан Россия олмаëтган гўштлар келганми, шундай интервенция бўлди, Тошкентда гўшт 12 мингга тушди деган гаплар бўлди¸ дейди Ўзбекистондаги чорвачилик вазиятидан яхши хабардор Озодлик манбаси ўз исми келтирилмаслиги шарти билан.
Тошкент бозорларидан бирида тадбиркорлик қилаëтган суҳбатдош¸ гўшт нархининг Янги йил байрами арафасида арзонлагани ортида икки икки омил борлигини тахмин қилади.

- Мажбур қилаëтган бўлса керакда шунга ҳукумат. Мажбур қиладию одатда. Иккинчидан¸ ем қимматда ҳозир. 800-900-1000 сўмдан кунжара. Мен ҳам қўй боқаман. 850-900 сўмдан кунжара олаяпмиз. Асосан вилоятлардан келганлар Тошкентда арзонга мол сотаяпти. Бу йил қурғоқчилик бўлдию, хашак қиммат. Хашаклар 10 мингга чиқиб кетди. Шунинг учун сотаяпти. Ўтган бозор қўйлар жуда арзон бўлиб кетди . Қашқадарë, Сурхондарëдан келади қўйлар Тошкентга¸ дейди Тошкент бозорларида тадбиркорлик қилиб¸ айни пайтда чорвачилик билан ҳам шуғулланаëтган суҳбатдош.

Сурхонлик чорвадор¸ бу йилги мавсумнинг жанубдаги чорвачилик учун ўта оғир келганини айта туриб¸ қишнинг ҳозирги совуқ кунларида емсиз-хашаксиз қолган чорвадор фермерлар ўз молларини сўйиб топшириш учун Тошкентга олиб келаëтганини тасдиқлайди.

- Бир килограмм буғдой унининг Хитой тегирмонларидан чиққандан кейин ҳеч қандай озуқ бирлиги жуда кам миқдорда қоладиган бир килограмм кепагини бугунги кунда 750 сўмдан зўрға топиш мумкинда. Мен чорвачи бўлганлигим учун жуда яхши биламан. Тўйимлилик даражаси ëки бўлмаса таркибидаги протеин моддаси жуда камда. Ҳатто товуқларни озиқлантиришга бўлмайди бу. Пахта ëғидан чиқадиган кунжара деган ем тури бор. Бунинг нархи 1200 сўм, лекин йўқ¸дер экан сурхондарëлик чорвадор¸ бу омилнинг ўзиëқ Тошкентда гўшт нархининг кескин тушишига сабаб бўлиш учун етарли эмаслигини таъкидлайди.

Бу мутахассис¸ тошкентликларни нарх-наво тушибди¸ деган хабардан кўп ҳам хурсанд бўлмасликка¸ байрам ўтиб¸ бегим кунлар бошлангач¸ гўшт нархи яна ҳакалак отиб кетишига ҳозир бўлиб туришга чақиради.

- Кечаги бозор эмас¸ ундан олдинги бозорда катта-катта буқалар кетмаëтган эди. Буқаларга спрос йўқ эди. Мана кечаги бзоорда яна осмонга чиқиб кетди буқалар. Мен молга қизиққаним учун бозорда қорамолларга қарайман. Буқалар яна баланд нархда сотилди. Келтирилган N миқдордаги гўшт бир вақтда ëки бирор ҳафтада гўштни сал тушириш имконияти бўлиши мумкин интервенция қилинган нарса. Аммо нархни бунақа аралашув билан ушлаб бўлмайди¸дейди сурхондарëлик чорвадор суҳбатдош.

Норасмий манбаларга кўра¸ қарийб 7 миллион аҳоли истиқомат қилаëтган Ўзбекистон пойтахтида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи катта байрам ва тантаналар арафасида¸ одатда¸ арзонлаш эмас¸ балки қимматлаш тамойилидан боради.

Хусусан¸ Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига тайёргарлик кўрилаётган июл ойида пойтахт бозорларида бир килограмм гўшт нархи 20-22 минг сўм, супермаркетларда эса 25 минг сўмга чиққан эди. Гўшт нархининг пойтахтда расмий курсда ҳисобланганда 14 доллардан ошгани вилоятларда ҳам гўшт нархи кескин кўтарилишига сабаб бўлган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG