Линклар

logo-print

Россия Сурия бўйича янги резолюция тайёрлади


Россиянинг БМТдаги вакили В.Чуркин октябрда Сурия бўйича резолюцияга қарши овоз берган эди.

Россиянинг БМТдаги вакили В.Чуркин октябрда Сурия бўйича резолюцияга қарши овоз берган эди.

Россиянинг БМТдаги ваколатхонаси Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар вакилларига Суриядаги қон тўкилишини тўхтатишга қаратилган янги резолюция лойиҳасини муҳокама учун тақдим этди.

Хабарларга қараганда, Ғарб давлатлари вакиллари Россия тақдим этаётган лойиҳани лозим даражада кескин эмас, деб ҳисобламоқдалар ва унинг устида биргаликда ишлашга тайёр эканликларини билдирмоқдалар.

Россия тайёрлаган резолюция лойиҳасида на Сурия расмийлари ва на мухолифат қораланган.

9 ойдан бери давом этаётган норозилик чиқишларини Сурия расмийларининг шафқатсиз бостириши ва натижада қарийб 5 минг кишининг нобуд бўлганини БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари кескин қораламоқда.

Бир неча ойдан буён қон тўкилишини тўхтатиш учун президент Башар Асадга таъсир ўтказишга уринишлар бўлмоқда. Бироқ Россия билан Хитой Сурия режимига қарши санкциялар жорий этилишига қаршилик кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG