Линклар

Ҳиндистонда ароқдан ўлганлар 143 нафарга етди


Суратда: сифатсиз ичимликдан ўлганларнинг яқинлари

Суратда: сифатсиз ичимликдан ўлганларнинг яқинлари

Ҳиндистоннинг шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлганлар сони 143 кишига етди.

Яна ўнлаб киши касалхонага ётқизилган. Арзон сифатсиз ичимликдан заҳарланганларнинг аксарияти сифатли ичимликни қимматлиги учун сотиб олишга қурби етмайдиган қашшоқ кишилардир.

Воқеа муносабати билан сифатсиз спиртли ичимликни тайёрлаганликда гумон қилиниб бир неча киши қўлга олинган.

Хабарларга қараганда, сифатсиз спиртли ичимликлардан оммавий заҳарланиш воқеалари Ҳиндистонда тез-тез содир бўлиб туради. 2009 йили Гужарат штатида 120 дан зиёд киши заҳарланиб ўлган эди.
XS
SM
MD
LG