Линклар

Исландия Фаластин мустақиллигини тан олди


Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Малкий Исландиядан дипломатик алоқа ўрнатиб қайтадиган бўлди

Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Малкий Исландиядан дипломатик алоқа ўрнатиб қайтадиган бўлди

Исландия Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олди ва у билан дипломатик алоқалар ўрнатади.

Рейкьявикнинг бу қадамини шу кунда Исландия сафарини давом эттираётган Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Малкий олқишлади.

Исландия ҳукумати Фаластинни 1967 йилги 6 кунлик урушгача бўлган чегаралар доирасидаги суверен ва мустақил давлат сифатида тан оладиган бўлди.

Жорий ҳафта бошида ЮНЕСКО қароргоҳида илк бор Фаластин байроғи тикилди.

31 октябр куни ЮНЕСКО БМТ қошидаги ташкилотлар ичида биринчи бўлиб Фаластинни мустақил давлат сифатида аъзоликка қабул қилган эди
XS
SM
MD
LG