Линклар

Россия бугун WTOга қабул қилинади


WTOга қабул қилишларини Россия 18 йил кутди

WTOга қабул қилишларини Россия 18 йил кутди

Бугун Женева шаҳрида Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши тўғрисидаги баённома имзоланади.

ИТАР-ТАСС хабарига кўра, ҳужжатни Россия иқтисодий ривожланиш вазири Эльвира Набиуллина ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Паскаль Лами имзолайди.

Россия Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишга 18 йил ҳаракат қилди.

Баённома имзоланганидан сўнг Россия уни 220 кун ичида ратификация қилиши керак.

Марказий Осиё давлатлари орасида Жаҳон савдо ташкилотига фақат Қирғизистон аъзо. Бишкек бу ташкилотга 1998 йили қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG