Линклар

Ўзбек-Туркман чегарасининг 20%и демаркацияланмаган


Икки қўшни ўртасида ҳали чегарани демаркациялаш масаласи бор.

Икки қўшни ўртасида ҳали чегарани демаркациялаш масаласи бор.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасининг 20 фоизга атрофидаги қисми ҳанузгача демаркацияланмаган. Бунинг сабаби Чоржўй вилояти жанубида ҳар иккала мамлакат даъво қилаётган нефть конлари мавжудлигидир.

Бу маълумотни Интернетдаги “Оазис” нашри тарқатди. Сайтга кўра, Туркманистон минтақадаги ўзининг қуруқликдаги чегараларини тўла делимитация қилиб бўлган мамлакатдир. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжатлар Ўзбекистон билан 2000 йилнинг сентябрида, Қозоғистон билан эса, 2001 йилнинг июлида имзоланган.

Лекин Туркманистон билан Ўзбекистон давлат чегарасининг тўла демаркацияланиб бўлмагани “Оазис” сайти экспертлари фикрича, келажакда жиддий зиддиятларга сабаб бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG