Линклар

АҚШ ҳарбий делегацияси Тошкентда сўзлашувлар ўтказди


АҚШ генерали Винсент Брукс Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев билан 22 ноябрда учрашган эди

АҚШ генерали Винсент Брукс Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев билан 22 ноябрда учрашган эди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида 15 декабр куни АҚШ Қуролли Кучлари Транспорт қўмондонлиги бошлиғи Уильям Фрейзер етакчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирликдан олинган маълумотга таяниб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, учрашув чоғида томонлар “икки томонлама ҳамкорликнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашганлар”.

Ноябрнинг охирида АҚШ Қуруқлик-пиёда қўшинлари марказий қўмондонлиги раҳбари¸ генерал-лейтенант Винсент Брукс Тошкентга сафар қилиб Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев билан учрашган, АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш жараёнида ҳарбий техникани қайта тақсимлаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилган эди.

АҚШнинг ҳарбий ва сиёсий мулозимларининг кейинги ойларда Ўзбекистонга тез-тез сафар қилаётгани сабабини кузатувчилар Афғонистонга юкларни транзит қилишда Ўзбекистон орқали ўтадиган Шимолий таъминот тармоғининг аҳамияти ошаётганида кўрмоқдалар.
XS
SM
MD
LG