Линклар

Россия БМТ ХКга Сурия хусусида янги резолюция лойиҳасини тақдим қилди


Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин.

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг аъзоларига Сурияда қон тўкилишини тўхтатиш чораси сифатида Дамашққа босим кўрсатишга қаратилган янги резолюция лойиҳасини тақдим қилди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон мазкур резолюция хусусида келишувга эришиш учун Қўшма Штатлар Россия билан бирга ишлашга тайёр эганини маълум қилди.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин резолюция матнида зўравонликлар тўхтатилиши талаб қилинганини аммо ҳужжатда санкция ҳақида гап бормаслигини билдирди.

- Биз Хавфсизлик кенгашига сўнгги ойлар ичида рўй берган воқеаларни назарда тутган янги резолюция лойиҳасини тақдим қилдик. Янги резолюция матнида зўравонликларни тўхтатиш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши кераклиги, Сурияда ислоҳотлар ўтказилиши кераклиги ҳақидаги ҳамма жиҳатлар анча кучли тарзба баён қилинган, - деди Россиянинг БМТдаги элчиси.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши март ойидан бери давом этаётган норозиликларнинг ҳукумат кучлари томонидан шавқатсиз бостирилиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобига кўра, беш мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG