Линклар

logo-print
Россияда 4 декабрда ўтказилган парламент сайловидан кейин ўтказилган биринчи ижтимоий сўров натижаси Бош вазир Владимир Путинни қўллаб-қувватловчилар сони жорий йилда энг паст даражага тушганини кўрсатди.

Жамоатчилик фикрини ўрганувчи ВЦИОМ давлат ташкилоти 10-11 декабр кунлари ўтказган сўровга кўра, россияликларнинг 51 фоизи Путин ўз вазифасини яхши бажармоқда деган фикрда эканини кўрсатган.

Бу кўрсаткич ноябр ойида 61 фоизни, январ ойида 68 фоизни ташкил қилган эди.

Парламент сайловида Путин етакчилигидаги Единая Россия партияси номзодлари сайловчиларнинг 49,3 фоиз овозини олган.

Мухолифат аъзолари сайлов натижалари соҳталаштирилганини иддао қилиб, 10 декабр куни Россия бўйлаб оммаавий намойишлар ўтказди.
XS
SM
MD
LG