Линклар

Леон Панеттанинг Туркия Президенти Абдулла Гул билан сўзлашуви чоғида Яқин Шарқ минтақасида юзага келган бўҳронга оид масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Жорий йил бошида Тунис ва Мисрда кейинроқ Ливияда содир бўлган халқ исёнлари натижасида мамлакатни узоқ муддат бошқариб келган авторитар раҳбарлар ҳокимиятдан ағдарилди.

Сурияда президент Башар ал-Ассад режимига қарши тўққиз ойдан бери давом этаётган норозиликлар ҳукумат кучлари томонидан шавқатсиз бостирилиши оқибатида, БМТ маълумотига кўра, қарийиб беш минг одам нобуд бўлган.

АҚШ Мудофаа вазири Туркияга Бағдоддан учиб келди.

Леон Панетта АҚШ ҳарбийларининг Ироқдаги тўққиз йиллик миссияси тугаши муносабати билан уюштирилган тантанали маросимда қатнашди.
XS
SM
MD
LG