Линклар

Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари Ўзбекистон ҳукуматини “Хатлон вилояти ва Бадахшонга иқтисодий блокада” жорий қилганликда айблади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистон депутатлари 16 декабр куни бу борада махсус мурожаат қабул қилган.

Ҳужжатда Тожикистон депутатлари ўзбекистонлик ҳамкасбларидан “Амузанг-Хатлон” йўналиши бўйича поездлар қатновини қайта йўлга қўйишда ёрдам беришни сўраган.

17 ноябр куни “Амузанг-Хатлон” темир йўл участкасида юз берган портлаш сабабли поезд қатнови тўхтатиб қўйилган.

Маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда Тожикистонга тегишли юк ортилган 320дан ортиқ вагон тўпланиб қолган.

Ўзбекистон ҳукумати поездлар қатнови террор хуружи натижасида темир йўлдаги кўприклардан бирининг таянч устуни бузилгани сабабидан тўхтатилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG