Линклар

Москва аэропортида Эронга радиоактив модда олиб кетаётган шахс ушланди


Россиянинг Божхона хизмати ходимлари Москвадан Теҳронга учиб кетмоқчи бўлган йўловчининг юкидан радиоактив материал топди.

Божхона хизмати маълумотига кўра, Шереметьево аэропортида радиация борлигини билдирувчи сигнал ишлаб кетганидан кейин йўловчи қўлга олинган.

Ўтказилган текширув натижасида материал таркибида фақат ядровий реакторда ишлаб чиқариш мумкин бўлган Натрий-22 изотопи борлиги аниқланган.

Воқеа юзасидан жиноий иш очилган. Қўлга олинган шахс кимлиги ҳақида маълумот тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG