Линклар

Мустаҳкам оила йилида бева қолган қишлоқ қасидаси

  • Абдулла Искандар

Эркаклари кетган иш излаб,
Қишлоқ куни қолмиш озорга.

Эркаклари кетган иш излаб, Қишлоқ куни қолмиш озорга.

Қурултой дастурининг бугунги мавзусини келаси йилни "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилган президент Каримов белгилаб берди.


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2012 йилни "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилди.

Шу муносабат билан ўзбек халқининг ардоқли шоираси Гулчеҳра Нуриллаева “Бева қолган қишлоқ” деган қасида ëзди ва уни Қурултой эшиттиришида ўқиб берди.

Бўйга етган нилуфар қизлар,
Иффатини солар бозорга,
Эркаклари кетган иш излаб,
Қишлоқ куни қолмиш озорга.

Бепарво ой, бепарво қуëш,
Оналарнинг кўзларида ëш,
Елкасида эса тобутлар...

Бу шеър илк маротаба Қурултой эшиттиришида янгради.

Ўзбекистондаги мустаҳкам оила тушунчасига дарз етказаëтган омиллар ҳақидаги фикрлари билан Қурултойда мамлакат ташқарисидаги юз минглаб мардикорлар вакили, ўзини Гострбой деб атаган блоггер иштирок қилди.

Шунингдек сиëсий муаммолар боис Ўзбекистонни тарк қилган педагог олим Абдулла Абдураззоқ, Озодликнинг Москвадаги мухбири Умидбек ҳам бу давра суҳбатида қатнашди.

Қурултойни қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG