Линклар

logo-print
Филиппинда рўй берган тропик бўрондан кейин ҳосил бўлган сув тошқинлари ва ер кўчиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 430дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Филиппин ҳарбийлари Миндано оролидаги Кагаян де Оро порт шаҳрида 97 киши, Илиган шаҳрида эса 75 одамнинг жасади топилганини маълум қилди.

16 декабр куни “Ваши” номли тропик бўрон Миндано оролига ёпирилган пайтда 400дан ортиқ одам йўқолган.

Филиппин армияси матбуот котиби полковник Леополдо Галон табиий офатдан омон қолган одамларни қутқариш ишларига 10 мингга яқин аскар жалб қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG